• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ: АСЛИДА КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?

Ижтимоий тармоқларда гендер тенглик ва зўравонлик мавзуларига оид постлари билан актив блогер Ирина Матвиенконинг саҳифасида ( https://t.me/nemolchiuz) кўтарилган мавзулар долзарблиги билан эътиборни тортади. Куни кеча у бир клипни муҳокамага қўйди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Хотин-қизлар қўмитаси бир неча ойдан бери зўравонликка қарши амалий ишлар олиб бормоқда ва чора-тадбирларни тарғиб қилмокда. Аҳолидан келаётган мурожаатларнинг бир қисми ҳам зўравонликдан жабр чекаётган шахслар билан боғлиқ.

Аслида зўравонликка қарши бир-икки ташкилот кайғуриши ҳеч қандай самара бермайди.
Жамиятимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлмиш зўравонликка қарши курашда ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини ҳис этмаса натижага эришиш мушкул.

Энди кенг муҳокамага учраган "Ёмон қиз" қўшиғига олинган клипга (https://www.youtube.com/watch?v=T5wjRptXamQ) келсак...Бир тасаввур қилинг, клипни эфирга узатишгача ва ундан кейинги занжирни кўз олдингизга келтиринг: Биринчи, кимгадир ғоя келади, сўнг бу ғояни кимлардир тасдиқлайди, клипга режиссёр ва актёрлар жалб қилинади, бадиий кенгашдан тасдиқланади, клипни эфирга узатаётган телеканал ва энг ачинарлиси клипга босилаётган лайклар сони...
Мана шу занжирли жараённинг ўзида қанча масъулларни санаб ўтдик. Афсуски, улардан ҳеч бири клипга тўсқинлик қилмаган.

Хулоса: жамиятнинг айрим қатлами зўравонликни олқишламоқда! Бу ёмон!

Яхши бўлиши учун эса, биз жамиятимизни ўзгартирмоқчи бўлсак, фарзандларимизга ёшлигидан юксак маданият ва дидни тарғиб қилайлик!

Уларга савияни юксалтирадиган сифатли мусиқа, фильм ва кўрсатувларни тақдим этайлик!

Ана ўшандагина куч ишлатиш ва агрессия йўқолиб кетишига ишониш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech