• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗЎРАВОНЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ ШАРТ: АЁЛ ВА БОЛАЛАРИ ҲИМОЯГА ОЛИНДИ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят бўлимларига ҳар куни ижтимоий тармоқлар, қўнғироқлар ва ёзма мурожаатлар билан юзлаб шикоятлар келади. Ҳар бир хотин-қизнинг муаммоси  ўрганилиб, яхши натижа учун ҳаракат қилинади.

Жумладан, куни кеча интернет орқали  аёл ва уч нафар фарзандини эри мунтазам калтаклаб келинаётгани ҳақида хабар келди. Тезда тузилган ишчи гуруҳ вазиятни бориб ўрганди. Мирзо Улуғбек туманида яшовчи аёл Г.Ш ва фарзандлари ҳақиқатан ҳам калтакланган. Бунга ўзи ва болаларининг жисмонан  олган жароҳатлари яққол далил. 

Аёл ва фарзандлари  шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси  ИИБ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Реабилитация марказига жойлаштирилди.

 Бизга ушбу маълумотни тезкорлик билан етказган, фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшаётган “Янги ҳаёт” ННТ раҳбари Саодат Абдузокировага миннатдорлик билдирамиз.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech