• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

Бундан 20 йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганди. Ҳозиргача 311 нафар қиз турли йўналишлар бўйича ушбу мукофотга сазовор бўлган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонига мувофиқ, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан боғлиқ бир қатор янгиланишлар ва ўзгаришлар қилинди. Жумладан:

 

 Фармонга биноан, мазкур Давлат мукофоти 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларга берилиши белгиланди (аввал 14 ёшдан 22 ёшгача эди).

 

 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан (жами 28 нафар хотин-қизга) Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топшириш мақсадга мувофиқ, деб топилди (аввал бир нафардан жами 14 нафар қизга бериларди).

 

 Фармонда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши кўрсатилди.

 

 2018 йил 13 августда Вазирлар Маҳкамасининг №650-сонли қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

 

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech