• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВЛАРИГА ОЧИҚЛИК БЕГОНА ЭМАС

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти Республика комиссиясининг 2019 йил 9 октябрь куни ўтказилган йиғилишида мукофотга номзодларни саралаш ва баҳолаш, мукофот имтиёзларидан фойдаланиш, очиқлик принципига амал қилиш йўналишларида жамоатчилик томонидан билдирилаётган бир қатор муаммоли саволлар ўртага ташланди.

 

Хусусан, ижтимоий тармоқларда Зулфия мукофоти учун танловларни очиқлик принципига амал қилган ҳолда ўтказиш талаб этилаётгани Комиссия томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагича хулоса қилинди:

 

Танловлар очиқ ва ошкора ўтказилади, кенг ёритилади, танловнинг барча иштирокчиларига танловда қатнашгани ҳақида сертификат ёки ташаккурнома берилади. Лекин Низомга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ҳамда Республика босқичига ўтганларнинг рўйхати (танловдан кейинги ўзаро муҳокамалардан сўнг) комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга асосан, юқори комиссияга тақдим этилади.

 

Ва талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотлар мукофот берилишидан икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади (аввал бундай рўйхат эълон қилинмас, танловда кимлар қатнашаётгани кенг ошкор этилмас эди).

 

Шунингдек, танловлар ўтишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/wcuuz расмий каналининг @wcuuz_bot қайта алоқа боти очилди. Энди халқимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловлар юзасидан таклиф ҳамда тавсиялариниэътироз ёки саволларини ушбу бот орқали Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига бемалол йўллашлари мумкин. Ва албатта, мурожаат қилиш ҳуқуқидан бошқа шаклларда ҳам (1146 – “Ишонч рақами”га қўнғироқ қилиш, info@wcu.uz электрон манзилига хат юбориш ёки Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзакалон Исмоилий кўчаси, 1-“Г” уйга ташриф буюриш орқали) фойдаланишлари мумкин.

 

(Давоми бор).

  

ЯНА ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА: ТАЛАБГОР ТАНЛОВГА ҚАЕРДАН ҚАТНАШСИН? (2-қисм)

НОАНИҚЛИКДАН АНИҚЛИККА: ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАЪКИДЛАЙДИ (3-қисм)

ЭНДИ ИМТИЁЗНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ЭМАС (4-қисм)

КОМИССИЯДА “ИМТИЁЗГА ТЕГМАНГ!” ДЕЙИШ ИМТИЁЗИ БОР (5-қисм)

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БЎЙИЧА АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛДИ? (6-қисм)

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech