• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎЗ ЯКУНИГА ЕТДИ. БУ ЙИЛГИ ТАНЛОВ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

Жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига ўтказилаётган танловнинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда жаъми 76 нафар иқтидорли ва истеъдодли қизларимиз ўзаро беллашдилар.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, шаҳримизда мазкур мукофотга бўлган интилиш қизларимиз ўртасида йилдан йилга кучайиб бормоқда.

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Тошкент шаҳрининг 11 та туманларида танловнинг саралаш босқичлари ўтказилиб, унда 20 000 мингга яқин қизлар иштирок этиб, улардан 850 нафари танловнинг туман босқичларида муваффаққиятли иштирок этдилар.

Ундан 76 нафари Тошкент шаҳар босқичига тавсия этилди.

 

Тавсия этилган қизларнинг ишлари комиссия аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб, белгиланган Низом ва тавсиялар, баҳолаш мезони талаблари асосида баҳоланди. 

Танловда иштирок этган 76 нафар қизларимиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитасининг ТАШАККУРНОМАси ва ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 МАНБА: https://t.me/poytaxt_uz

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech