• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ЗУЛФИЯХОНИМНИНГ САМАРҚАНДЛИК ИЗДОШЛАРИ ҲАМ САРАЛАБ ОЛИНДИ

9 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Адабиёт, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, жамоатчилик йўналишлари бўйича бериладиган мазкур мукофот жамият ҳаётида фаол кадрлар, етакчи ва иқтидорли қизлар сафининг шаклланишига асос бўлмоқда.

 

Танловнинг жорий йил сентябрь – октябрь ойларида бўлиб ўтган шаҳар, туман босқичларида 1986 нафар иқтидорли қиз иштирок этиб, ҳудудий комиссиялар хулосаларига кўра уларнинг 131 нафари вилоят босқичига тавсия қилинди.

 

Бугунги кунга қадар Самарқанд вилояти бўйича мукофот совриндорлари 22 нафарни ташкил этиб, адабиёт йўналишида 1 нафар, маданият йўналишида 8 нафар, фан йўналишида 4 нафар, таълим йўналишида 7 нафар, санъат йўналишида 2 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишган.

 

Кейинги босқичга ўтганларнинг рўйхати (танловдан кейин ўзаро муҳокамалардан сўнг) комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга асосан, юқори комиссияга тақдим этилади.

 

Танлов якунида барча иштирокчилар вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech