• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Савол ва жавоблар

Уйга муҳтожлар кўп, уйлар сони чекланган. Бундай шароитда кимларга биринчи навбатда уй берилади?

Айрим аёллар мен имтиёз бериладиган тоифага кирсам ҳам, беришмаяпти деб шикоят қилишяпти. Шунинг учун айни масалани ҳаётий вазиятлар орқали тушунтиришга уриниб кўрамиз.  

Бир аёл уй-жойга муҳтож ва ёлғиз она, иккинчиси уй-жойга муҳтож, ёлғиз она ва айни дамда кам таъминланган, учинчи бир аёл эса ёлғиз она, кам таъминланган ва яна ногирон ҳам. Шунда албатта, учинчи аёл биринчи икки аёлга нисбатан тавсия олишга ҳақлироқ ҳисобланади.

Сиз кўп жиҳатдан имтиёзли уй олишга муносиб бўлсангиз ҳам, сиздан-да муносиброқлар бўлиши мумкин. Чунки бир тумандан йилига 6 та уй бериляпти, аммо унга ўнлаб, ҳатто юзлаб талабгорлар чиқади. Шунинг учун Комиссия ҳар бир ҳолатни индивидуал ўрганиб, муҳтожлик даражасини баллар орқали ифодалаб боради. Яъни энг муҳтожлар, ўта муҳтожлар, жуда муҳтожлар, ўртача муҳтожлар каби камайиб бориш принципи амал қилади.

Аёл бу йил тавсиянома олмаган бўлса, кейинги ёки ундан кейинги йилларда олиши мумкин. Шу тарзда уй-жойга муҳтожлар сони камайиб, сизнинг тоифангиздагиларга ҳам навбат етади.

Аслида бу ҳужжат Ҳаракатлар стратегиясининг бу йилги дастурида кўрсатилган “Оғир маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш” бандининг ижроси бўйича қўйилган амалий қадамлардан биридир. Ҳозир шу дастур бўйича уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи оилаларга арзон уй-жойлар берилмоқда

Шундай экан, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган аёлларнинг уй-жойи масаласи ҳам, албатта, амалий ечим топади. 

 

Ариза ва ҳужжатлар белгиланган қабул кунларида Комиссияга топширилади. Комиссия аризани рўйхатга олади ва аризанинг бир нусхасига қабул қилинган сана ва қабул қилган шахснинг имзосини қўйиб талабгорга беради (ариза қабул қилиниб олинганлигининг исботи сифатида). Таъкидлаш жоиз, рўйхат рақамлаб борилади, рўйхат дафтари махсус муҳр билан ҳимояланган бўлади.

Комиссия ариза берувчининг ҳужжатларини, доимий яшаш жойини, турмуш шароитини ўрганади (15 иш куни ичида).

Ўрганиб бўлгач, хулосалар тайёрлайди ва ёзма шаклда талабгорга беради (3 иш куни ичида). Хулосада имтиёзли уй жойга тавсия этилган ёки этилмагани сабаблари батафсил кўрсатилади.

Туман ҳокимияти қошида тузилган махсус ҳудудий Комиссияга ариза топширилади ва шу комиссиянинг тавсияси билан кейинчалик имтиёзли уй-жойга эга бўлиш мумкин.

Талабгор Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни топширади:

  • Ариза
  • Паспорт нусхаси
  • Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)
  • Оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлари мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари
  • Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома
  • Ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари
  • Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)
  • Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)
  • Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)
  • Ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда)
  • Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида - туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси.

Бошланғич бадал (25фоизи) Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот томонидан ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар (ҳомийлар, бошқа жамғармалар) ҳисобидан тўлаб берилади. Қолган 75 фоизи эса тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиб қопланади (талабгор томонидан). Бордию талабгорнинг бунга қурби етмаса (кам таъминланган бўлса, доимий даромади бўлмаса), у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига бу пуллар тўлаб берилади.

Ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳарга (тоифасига қараб) 6 тадан 10 тагача 2-3 хоналик квартиралар ва 2 сотихлик (2-3 хонаси бор) ҳовлилар берилади. Ногирон хотин-қизларга кўп қаватли уйларнинг биринчи ё иккинчи қаватидан квартиралар берилади.

Ногирон, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб белгиланган. Хусусан, қуйидаги тоифадаги аёллар ушбу имтиёзга даъво қилишлари мумкин:

 а) мулк ҳуқуқи асосида (яъни номида) турар жойи йўқ, ижарада ёки яшаш учун яроқсиз уйда яшайди;

б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшайди;

в) кўп болали (уч ва ундан ортиқ);

г) оиласининг даромади кам;

д) касаллиги туфайли алоҳида хонада яшаши керак (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) маълумотномаси асосида);

е) оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд;

ж) уй-жой майдони ижтимоий нормага мувофиқ эмас (бир шахс учун 16 кв. метрдан кам, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам);

з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;

и) оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган боласини парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида);

к) кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган аёллар (маҳалла фуқаролар йиғини маълумотномаси асосида).

Ушбу ижтимоий нормалар ариза берувчининг аҳволини баҳолашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади. Талабгор аёлнинг аҳволи ҳар бир пункт бўйича баҳолаб чиқилади ва энг кўп балл тўплаганлар биринчи навбатда тавсия оладилар.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори қабул қилинди. Қарор ва унга илова қилинган Низомда уй-жойни олишга ким талабгорлигидан тортиб қандай ҳужжатлар кераклигию, жараён қай тартибда кечишигача батафсил ёзилган. Қуйида ҳужжатнинг асосий ўринларига ойдинлик киритиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011йилl 8 декабрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 160-бандига мувофиқ пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган тишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.

ҚВПда ҳомиладорликнинг 8-ҳафтасидан ҳисобга олинган барча ҳомиладор аёлларга бепул берилади.

Биринчи уч ойлик даврида барча ҳомиладор аёллар туман тиббий пунктларида бирламчи скринингдан ўтказилади. Иккинчи уч ойлик даврида фақат хавфли гуруҳга кирувчи ҳомиладор аёлларгина скрининг текширувидан ўтадилар. Бундай текширувлар (аёлларнинг яшаш жойлари бўйича) Республика ва вилоят скрининг марказларида врач йўлланмасига асосан бепул амалга оширилади.

Вояга етмаган қизлар туғруғи эрта туғруқ ҳисобланади. 18 ёшдаги аёлнинг ҳомиладор бўлиши айрим сабабларга кўра ноодатий шарт-шароитларда ривожланади. Чунки бу даврда ёш организмда мослашув механизми етилмаган бўлади. Ўзи жисмоний ва жинсий жиҳатдан яхши етилмаган организмга катта руҳий, ҳиссий ва ижтимоий юкламалар тушади, бундан ташқари эрта ҳомиладорлик аёл организмига ноадекват жисмоний юкламани ҳам юклайди. Юқоридаги зарарли омиллар аёл организми қанча ёш бўлса шунча кучли таъсир қилади, кўпгина ҳолларда аёл учун хавф хатар туғдириши мумкин. Токсикоз, камқонлик, туғиш йўллари аномалияси, бошқа патологик ҳолатлар тез-тез учраб туради.
Туғруқ бундай ҳолатларда шак-шубҳасиз жиддий салбий оқибатлар, туғруқ йўллари юмшоқ тўқималарининг йиртилиши, ҳомила атрофидаги сувнинг вақтидан олдин кетиши, ҳомиланинг етилмасдан (чала) туғилиши, ҳомиланинг турли нуқсонлар билан туғилиши каби асоратлар билан кечади.
Ёш оналардан туғилган болаларнинг бўйи паст ва вазни кам бўлиб, ривожланиши ҳам секин кечади. Бундай болаларнинг ўтира олиши, юра бошлаши ва гапириши ҳам кеч қолади. Кўп ҳолларда бундай болаларда руҳий ривожланишнинг пасайиши ва хулқ-атвордаги салбий ўзгаришлар кузатилади.
Эрта туғруқнинг ижтимоий муаммоси шундаки, ёш қизлар билим олиши, яхши касб танлаши ва касбий ютуқларга эришиш каби имкониятларини ўзлари чеклаб қуядилар. Ҳамма ёш йигитлар ҳам ёш ота бўлишга шошилмайдилар, шунинг учун бундай қизлар “ёлғиз она”лик тақдирини ўз зиммаларига оладилар. Ота оналар ҳам ҳар доим ёрдам беравермайдилар ва натижада болани боқиш учун на ишга жойлаша олади, на ўқий олади. Бундай сабаблар охир-оқибат болани меҳрибонлик уйига топширишга олиб келади. Ҳомиладор қиз турмушга чиққан тақдирда ҳам, бундай никоҳ эртами, кечми барибир бузилади, чунки қиз ҳам, йигит ҳам ҳомиладорликка ҳам, оилага ҳам, ҳаёт синовларига ҳам тайёр эмас!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech