• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хакимова Дилором Алишеровна

Тошкент  тўқимачилик ва енгил саноат институти катта илмий ходими 

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Хакимова Дилором Алишеровна Тошкент  тўқимачилик ва енгил саноат институти  катта илмий ходими  ҳисобланиб, “Тикув буюмлари технологияси ва костюм дизайни” ихтисослиги бўйича илмий фаолият олиб боради, 30 дан зиёд илмий услубий ишларнинг муаллифи.

 ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ 

Дилором Хакимова “Автотранспорт ва йўл корхоналари ишчиларига рақобатбардош махсус кийимлар тўплами яратиш” лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди. 

Танловдан сўнг Дилором Хакимова  “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш”  бўйича “Автокорхона ишчилари махсус кийими учун ҳимоя қопламасини бериш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертациясини химоя қилиб, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломини олди.

Дилором Хакимова яратган ихтиролари асосида Республикамиздаги бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари  (OOO “СOTTON ROAD”, Автойўл кийим кечак МЧЖ) ўз махсулотларини ишлаб чиқармоқда ва ҳорижга экспорт қилишмоқда.

Дилором Хакимова ўзининг ишлаб чиққан ихтиро ва Давлат стадартлари билан Республикадаги 105 347 нафар ишчи ходимларни касб касалликлардан ҳимоя қилиб, уларнинг иш унумдорлигини оширди.

Ҳозирги кунда Дилором Хакимова Германиянинг Тьюбинген  ва Ротлингендаги “Текстиль ва Дизайн” университети билан хамкорликда “Ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари учун махсус кийим”  инновацион лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

 КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ 

 Танловдан сўнг Дилором Хакимова тикув буюмларини  ишлаб чиқарувчи “DILOROM-DESIGN” хусусий корхонасини очиб, ўзи ихтиро қилган махсус кийимларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech