• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Илхамова Малохат Уткуровна

Энг яхши саноат намунаси номинацияси ғолибаси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтикатта ўқитувчиси

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Малохат Илхамова Тошкент  тўқимачилик ва енгил саноат институти  “Чарм буюмлар конструкцияси ва технологияси” кафедрасининг доценти  ҳисобланиб. Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси  йўналиши  бўйича илмий фаолият олиб боради. 40 дан зиёд илмий-услубий ишлар ва 12 та ихтиро учун патентлар муаллифи.

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

Малохат Илхамова ўзининг “Пойафзал ва чарм атторлик инновацион махсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик корхона очиш” лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди. 

Танловдан сўнг  Малохат Илхамова – Танловдан сўнг  05.03.06–Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси ихтисослиги бўйича «Статик электр токидан ҳимояловчи махсус пойабзални яратиш ва тадқиқ этиш» мавзусидаги диссертациясини химоя қилиб, техника фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) дипломини олди.

Шу билан бирга инновацион лойиҳасини жорий қилиш мақсадида  кафедранинг ёш ўқитувчилари ва талабаларидан илмий гурух шакллантириб пойабзал ишлаб чикарувчи корхоналар билан тузилган  хўжалик шартномаларига рабарлик қилмоқда. Бундан ташқари танловдан сўнг  - Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан   “Болалар пойабзали учун профилактик патаги” фойдали модел учун патентини ( FAP 01270)  олишга сазовор бўлди. Шунингдек,жорий йилнинг май ойидаТуркияда ўтказилган Халқаро кўргазмада иштирок этди. 

Малохат Илхамова Жанубий Кореяда ўтказилган 11-Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси  KIWIE-2018  да қатнашиб “Болалар поябзали учун профилактик ич патак” номли фойдали моделига патенти ҳамда “Электр ўтказувчан пойабзал” ихтиросига патенти кумуш медалларни ҳамда “Қиз болалар учун туфли” саноат намунасига олинган патенти бронза медал қўлга киритди.

2018 йил 5-7 сентябрь кунлари Грецияда  AITAE-2018 Халкаро илмий –амалий конференцияда қатнашиб ўз илмий ишларини натижаларини такдимотини  ўтказди.

КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

Танловдан сўнг М.Илхамова пойабзал ва чарм атторлик инновацион махсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик корхона очиб, ўзи ихтиро қилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Хозирги пайтда чарм –пойабзал корхоналари учун мутахассисларни малакасини ошириш курсларини ташкил этмокчи.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech