• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Уразбаева Дилбар Абдуллаевна

Урганч давлат университети  доценти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Дилбар Уразбава Урганч давлат университети “Педагогика ва психология” кафедраси доценти сифатида илмий ва педагогик фаолият юритиб, 2018 йилда “Онкологик касал, бемор аёлларнинг шахсий эмоционал соҳасига таъсир этишнинг психологик механизмлари” мавзусида психология бўйича фалсафа доктори (PhD)диссертациясини ёқлади.

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

Д.Уразбаева ўзининг “Алоҳида эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш ва инклюзив таълим марказини ташкил қилиш” мавзусидаги лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида қатнашиб ғолибликни қўлга киритди.

Инновацион таълим вазирлиги томонидан  молиялаштирилган 2018-2020 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган “Онкология соҳасида психологик хизматнинг аҳамияти” мавзусидаги амалий лойиҳасида тадқиқотлар олиб бормоқда..

2018 йил “Онкологик беморларга психологик ёрдам кўрсатиш” номли ўқув қўлланмасига Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан муаллифлик ҳуқуқига гувоҳнома олди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Бошқарув маҳорати” курсини тугатиб, тренер сертификатига эга бўлди ва бугунги кунда Давлат бошқаруви академиясининг Урганч ҳудудий филиалида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курсларида фаолият олиб бормоқда.

КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

Д.А.Уразбаеванинг келажакдаги асосий режалари “Онкология соҳасида психологик хизматни такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориб, докторлик диссертацияни (DSc) муваффақиятли ҳимоя қилиш ҳамда илмий-педагогик фаолиятини такомиллаштириб, Ўзбекистонда психоонкология соҳасини ривожлантириш.

Тадқиқот мавзуси доирасида ривожланган хориж давлатларида хусусан, Германия, АҚШ, Россия каби давлатларда малакасини ошириб, онкология марказларида стажировкадан ўтишни режалаштирган.

Ундан ташқари Хоразм вилоятида алоҳида эҳтиёжли болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ишларини давом қилдириб, уларни ҳаётга мослаштириш, мавжуд имкониятидан келиб чиқиб, касб-ҳунарга ўргатиш орқали меҳнатга жалб қилишга кўмаклашишни режалаштирган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech