• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Қирғизова Дилбархон Аҳмедовна

1950 йил 10 декабрда Хўжаобод тумани туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус. 1986 йилда Тошкент молия техникумини тамомлаган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Меҳнат стажи 50 йил.

У 1967-1970 йиллар давомида Хўжаобод тумани ижтимолий таъминот бўлимида ҳисобчи, 1970-2000 йиллар давомида Хўжаобод тумани молия бўлими пенсия ва нафақа бўлими бошлиғи, 2000-2010 йиллар давомида Хўжаобод тумани “Ният-1” фермер хўжалиги раҳбари, 2010-2017 йиллар давомида Хўжаобод тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, 2017 йилдан буён Хўжаобод тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимларида меҳнат қилиб келмоқда.

Қирғизова Дилбархон ўз касбининг фидойиси. У туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб хисса қўшиб келади, жамоат ишларида фаол қатнашади. Маҳаллада оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кам таъминланган, боқувчиси йўқ оилаларга ёрдам бериб келади. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг               25 йиллиги” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Қирғизова Дилбархон  намунали оила бекаси. 12 нафар набиранинг меҳрибон бувисидир. Унинг оиласида 3 нафар фарзанди олий маълумотли. Фарзандларининг барчаси тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича фаолият юритиб келмоқда. Фарзанди Рахмонов Лутфулло томонидан “Зиёнур” тикув трикотажи ташкил этилиб, ҳозирда 65 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаб келмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech