• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Курбанова Мунаввара Абдужаббаровна

Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари доктори

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Мунаввара Курбанова Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасининг доценти ҳисобланиб, ўзбек тили ихтисослиги бўйича илмий фаолият олиб боради. 100дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.  

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

2001 йилда она тили ва адабиёти фанидан Республика олимпиадасида фахрли 1-ўринни эгаллаган..

2004 йилда Алишер Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган.

2005 йилда “Камолот” стипендияси совриндори бўлган.

2007 йилда Иқтидорли талабаларнинг илмий ишлари Республика танлови ғолиби бўлган.

2010 йилда филология фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига сазовор бўлган.

2018 йилда Мунаввара Курбанова “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” номли лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди. 

Мунаввара Курбанова танловдан сўнг  “Ўзбек болалар нутқининг прагматик хусусиятлари”мавзусидаги диссертациясини химоя қилиб, филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасига сазовор бўлди.

Шунингдек 2018 йилда “Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш” Республика ярмаркаси, “Оила мустаҳкамлиги учун масъулмиз” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда илмий ишланмалари билан қатнашиб, сертификат ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Ҳозирги  кунда  Мунаввара Курбанова талабаларга тилшунослик фанларидан сабоқ бериш билан бир қаторда, “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” лойиҳасига раҳбарлик қилмоқда.

КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

 Унинг келажакдаги мақсади “Онтолингвистика” йўналиши бўйича илмий лаборатория ташкил қилиб, болаларга хос нутқий инновациялар, коммуникатив тўсиқларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ва бу борадаги муммоларни бартараф этишга ҳисса қўшишдир.

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech