• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Нарбаева Хуршида Сапарбаевна

ЎзР Фанлар Академияси Микробиология институти, етакчи илмий ходими, биология фанлари доктори( Dsc.)

АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ

Хуршида Нарбаеванинг асосий илмий фаолияти шўрланган ва деградацияга учраган тупроқларнинг ҳосилдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳсулдорлигини ошириш учун комплексли микроб биопрепаратлар яратиш, Ўзбекистонда органик пахта етиштириш биотехнологиясини яратиш билан боғлиқ. У Тошкент давлат техника университетида   “Биотехнология” кафедраси доценти лавозимида ҳам самарали педагогик  фаолият олиб бормоқда. 70 дан ортиқ илмий ишлари ва 6 та ихтиро учун патентнинг муаллифи.

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

2016 йил “Полифункционал хусусиятларга эга шўрга чидамли ғўза ризобактериялари ва улар асосида комплекс таъсир этувчи биопрепарат” мавзуси бўйича докторлик (Dsc) диссертациясини ҳимоя қилган. Диссертация доирасида шўрланган тупроқларда ғўза ўсимлигининг уруғига экишдан олдин ишлов бериш учун мўлжалланган янги комплекс таъсир этувчи RIZOKOM-1 биопрепарати яратган. Биопрепаратнинг асоси бўлиб полифункционал хусусиятларга эга шўрга чидамли ғўза ризобактериялари ҳисобланади. RIZOKOM-1 биопрепаратининг қўлланилиши натижасида ғўза ўсимлигини ўсиши ва ривожланишининг фаоллашиши, ҳосилдорлик 7-8,7 ц/га (30-35%) гача ва рентабеллик даражасини 25-28% га ошиши кузатилиш билан бирга пахта толасининг сифати яхшиланишига эришилган.

2018 йил кичик ҳажмли ишлаб чиқаришни яратиш йўли билан биопрепаратни тижоратлаштириш мақсадида RIZOKOM-1 биопрепарати Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон  “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кирган.

 КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

Хуршида Нарбаева Атроф-муҳит ва ўсимликлар учун тузларнинг токсик эффектини, шўрланган тупроқларнинг шўрланиш даражасини камайтирадиган бактерия штаммаларининг коллекциясини яратиш устида изланишларни бошлаган. Комплексли биопрепаратлар асосида деградацияга учраган тупроқларнинг экологик ҳолатини яхшилаш учун янги биотехнологиялар яратишни ҳамда юқори малакага эга ихтисослашган кардрларни (докторантлар DSc ва PhD, магистрлар ва бакалаврлар) қишлоқ хўжалиги микробиологияси ва биотехнологияси соҳаси бўйича тайёрлаш ни режалаштирган..

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech