• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Низамова Мавлюдахон Шералиевна

12.06.1957  йилда туғилган, “Алитепа ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта махсус. Оилали, бир нафар фарзанди бор. Шодмонова Мавлуда кўп йиллар давомида ҳалқ хўжалигини ривожига катта хисса қўшган. Меҳнат фаолияти давомида ўзининг ҳалол,камтарин,фидокорона меҳнати билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда,эл ичида катта ҳурмат ва эътиборга сазовор аёлдир.

Шодмонова Мавлуда  фаол аёл, оила бекаси, матонатли она, тиниб тинчимас тадбиркор, фидоий инсон. Оилада бир нафар қизни вояга етказган. Ҳозирда фарзанди ҳам ўзи каби тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

Шодмонова Мавлуда  2018 йил  давомида  “ Барҳаёт Нозимжон файзи” қўшма корхонаси томонидан 1 млн. доллорлик инвестиция киргазган холда туманда 24 ўринли уй-жой қурилишини, 150 ўринли болалалар боғчаси қурилиш ишларини бошлаб 2019 йил 2 кварталда топшириш учун иш олиб бормоқда. Юқоридагилар ҳисобига  80 ўринли иш ўринлари яратилади ва уйда ўтирган аёлларни спорт билан шуғулланишлари учун фитнес клуб ташкил этган.  2018 йил пахта йиғим-терими мавсумида оила бекаларини пахта йиғим теримидаги иштирокини таъминлаш билан бирга уларга ўз ҳисобидан мукофотлар уюштириб теримчилар фаоллигини оширди. Шунингдек 2018 йил давомида 4нафар кам таъминланган ногиронларни  ногиронлик аравачаси билан таъминланишида хомийлик қилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси билан доимий хамкорликни йўлга қўйган холда 2 нафар  оғир ижтимоий вазиятдаги тушкунликка тушган қизларни ҳаётга қайтаришда амалий  ёрдам кўрсатди.

Шодмонова Мавлуда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга доимо моддий ёрдам кўрсатиб келади.

Бугунги кунда давлатимиз ва юртбошимиз томонидан олиб борилаётган изчил ва одилона сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда,  тумандаги ногирон ва кам таъминланган оилаларга ўзининг беминнат ёрдамини бериб келмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech