• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Рахманова Лола Каримовна

Тошкент тиббиёт академияси 2-сон болалар касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори.

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Рахманова Лола Каримовна  Тошкент тиббиёт академияси 2-сон болалар касалликлари кафедраси доценти бўлиб педагогик фаолият олиб бориш билан бир қаторда нефрология сохасида болаларда буйрак патологиясининг янгича йўналиши бўлган иммунологик ва аллергологик статусни бахолаш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

Лола Рахманова ўзининг “Диатезнинг турли вариантларида оналар ва болаларда иккиламчи иммунетишмовчиликнинг математик прогнози”  мавзусидаги лойихаси билан  «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойихаси» I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди.

Танловдан сўнг Л.Рахманова амалий иш фаолиятида илмий изланишларини янада такомиллаштириш, амалиётга тадбиқ этиш учун қулай имконият юзага келди. Жумладан, 2018 йил  24-25 май кунлари Санкт-Петербургда ўтказилган «Здоровые дети-будущее страны» Конгрессининг Россия-Беларурия-Ўзбекистан симпозиумида “Клинико-иммунологические особенности течения нефротического синдрома у детей с лимфатическим диатезом” мавзусида маъруза қилиб  халқаро даражадаги сертификатга эга бўлди.  Шу билан бирга  Лола Рахманова рахбарлигида олиб борилаётган илмий изланишлар натижаларини талабаларни ўқитиш ва беморларни даволаш жараёнида амалиётга тадбиқ қилиниши  республикада болалар нефрологияси мактабини ривожлантириш баробарида  тиббий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, она ва болаларда иммун етишмовчилик, сурункали буйрак касалликлари ва аллергияни эрта аниқлаш, олдини олиш, ташхис ва даволашда мухим ахамият касб этмоқда.

КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

 Лола Рахманова ўз олдига республикада болалар нефрологиясини янада такомиллаштириш, чет эллик олимлар билан ҳамкорликни кучайтириш,  болаларда буйрак патологияси ва асоратларини ташхислаш ва даволашда янгича йўналиш она-боладаги иммунологик боғлиқликни ўрганиш, бу ўринда ўзининг “Устоз-шогирд” тизимини ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech