• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Раупова Лайло Рахимовна

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультети декани, филология фанлари доктори, профессор

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Раупова  Лайло Рахимовна 1999 йилда номзодлик диссертациясини, 2012 йилда докторлик диссертациясини   ҳимоя қилган. Л.Р.Раупованинг илмий, жамоатчилик фаолияти муносиб баҳоланган. У “Халқ  маорифи аълочиси» кўкрак нишони билан (2011 йил) тақдирланган.  Л.Раупова  ўзи талим берадиган мутахассислик фанлари бўйича ўқув-услубий ва илмий ишланмаларни таҳлил этиш, илмий мақолалар тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув ва ишчи ўқув режаларни, ўқув-услубий мажмуа, намунавий дастурларни ишлаб чиқиш малакасига эга.

 ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ 

Раупова Лайло Рахимовна ўзининг “Нурли келажак сари” ўқув- ишлаб чиқариш инновацион марказини ташкил этиш лойиҳаси  билан қатнашиб  I Республика танловида ғолибликни қўлга киритди. 

Л.Раупованинг 100 дан ортиқ илмий-услубий ишлари ва мақолалари нашр этилган, шундан: 2 та  дарслик, 2  та монография, 2 та  ўқув-методик ишланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма 90  дан ортиқ  илмий мақола, шунингдек, чет элларда (Россия,  Туркия, Хитой, Козоғистон, Қирғизистон, Германия, Озарбайжон) 20 та тезислари чоп эттирилган. 

У 40 га яқин  танлов ва анжуманларда иштирок этиб, диплом ҳамда совринлар билан тақдирланган. Қўлга киритган ютуқларининг 20 дан ортиғи  халқаро миқёсдаги диплом ва сертификатлардир. Танловдан сўнг  Лайло Раупова  – Хитойнинг Щень Ян  шаҳрида ўз малакасини ошириб қайтди. Шунингдек, лойиҳа мавзуси юзасидан Туркиянинг Анқара шаҳридаги қурултойда (2018 йил), Қозоғистоннинг Астана  ва Атырау шаҳарларидаги халқаро конференцияда (2018 йил) маърузалар билан иштирок этиб диплом ва сертификатларни қўлга киритди.  

Бундан ташқари Л.Раупова танловдаги муносиб тақдирланган лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш устида самарали изланишларни давом эттирмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент шаҳар Сергели туман ҳокимининг 2018 йил 30 апрелдаги қарори билан Олмазор маҳалласидан 40 гр ер участкаси ажратилган. Ушбу манзилда лойиҳада кўзда тутилган мактабгача таълим муассасасаси ва ўқув маркази қурилиши бошлаб юборилган.

 КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ 

         Л.Раупова келгусида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда уларнинг дарс машғулотларидан ташқари вақтларда турли фан ўқув курслари, тил ўрганиш, касбга йўналтириш курсларга жалб этиш; хотин-қизларни ва ёшларни маълум бир касбга йўналтириш учун истиқболли режа асосида уларни шу касб ҳунарга кўникмаларини шакллантириш; ташкил этилган курсларда ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларни ўтказиш учун зарур бўладиган шарт- шароитларни белгилаш ва уларни ўқитишга эътиборни қаратиш, энг муҳими миллий тилимиз нуфузини халқаро даражада кенг тарғиб қилишдан иборат изчил режаларни амалга оширмоқчи.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech