• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Рузметова Гулноза Абдухалиловна

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кичик илмий ходими

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Рузметова Гулноза Абдухалиловна Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Тўқимачилик матолари технологияси” кафедрасининг кичик илмий ходими. “Тиббиётда ишлатиладиган гидрофиль электрод ости қопламалар“ йўналиши бўйича 30 дан зиёд илмий-услубий ишлари  чоп этилган.Республика ва ҳалқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар, танловлар, кўргазмалар, ярмаркаларда муҳокама қилинган ҳамда сертификат ва дипломлар билан тақдирланган.

 ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ

 Гулноза Рузметова ўзининг “Тиббиётда ишлатиладиган гидрофиль электрод ости қопламаларини ишлаб чиқарувчи кичик корхона очиш” лойиҳаси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловида Энг яхши фойдали модель номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.

Бу илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфидаги “Санитария гигиена ва касб касалликлари” илмий тадқиқот институтининг физиотерапия бўлимида амалиётга тадбиқ қилинган. Илмий тадқиқот ишини бажаришда “Yan Pay Tekstil”, “ Shebnem Textile”, “Botir textile” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфидаги “Санитария гигиена ва касб касалликлари” илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлик асосида илмий изланишлар олиб борилган.

Мазкур инновацион ишланмани кенг ишлаб чиқариш мақсадида технологик регламент яратилган, якуний маҳсулотни тиббиёт муассасаларига жорий этиш учун амалий ишлар олиб бормоқда.

 Олиб борилаётган илмий ишларининг натижалари республика ва ҳалқаро миқёсдаги  илмий-амалий конференциялар, семинарлар, танловлар, кўргазмалар, ярмаркаларда муҳокама қилинган ҳамда сертификат ва дипломлар билан тақдирланган.

 Бундан ташқари, танловдан сўнг – Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига гидрофиль электрод ости қопламаларининг яна янги тури учун ихтирога талабнома топширган.

 КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ

 Г.Рузметова “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича «Махсус трикотаж-композицион материал ва енгсимон маҳсулотларни яратиш» мавзусидаги (Phd) фалсафа доктори диссертацияси устида ишлаб химоя қилишни режалаштирган.

У келгусида маҳаллий хом-ашёдан импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳулотлар ҳажмини оширишга муносиб ҳисса қўшиб, тиббиётда ишлатиладиган гидрофиль электрод ости қопламаларини ишлаб чиқарувчи кичик корхонани очишни режалаштирган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech