• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Шукурова Моҳигул Боқиевна

Тошкент давлат аграр университети,  Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети талабаси

 ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Шукурова Моҳигул Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалиги” йўналиши бўйича таълим олмоқда. Университетда “Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида олма зараркунандаларига қарши уйғунлаштирилган кураш усуллари самарадорлиги” мавзусидаги илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Тадқиқотлар натижаси бўйича 1 та илмий оммабоп рисола, 1 та илмий монография, 10 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро ва маҳаллий журналларда чоп этилган.

 ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ 

Шукурова Моҳигул 2014 йилда  “Юрт келажаги-2014” Республика иқтидорли ёшлар кўрик-танловида “Рационализаторлик таклифлар” номинацияси бўйича ғолиб бўлган. 2014 йилда 5 гектар ер олиб Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида эко боғ ташкил қилган ва у  2016 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “I Халқаро мева-сабзавот” ярмаркасида етиштирган махсулотлари билан фаол иштирок этган.

2014 йилда  Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси  Ижроия қўмитасининг “Менинг парламентдаги  ўрним” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Агар мен депутат бўлсам” танловида иштирок этиб, “Энг ёш депутат” номинациясида ғолиб бўлган.

2017 йилда ўтказилган Х Инновацион  ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида фаол иштирок этиб  Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги  томонидан диплом билан тақдирланган.

2017 йилда Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган “Мамлакат тараққиёти-ёшлар нигоҳида” мавзусидаги иқтидорли талаба-ёшларнинг республика илмий-амалий конференциясида “Энг яхши ишланма муаллифи” номинацияси бўйича ғолибликни киритган.

2017 йил 5-8 сентабрда “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Кореа қишлоқ хўжалиги инсититути ҳамкорлигида  КАПЕКС Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг қўшимча қиймат занжири таҳлили” лойиҳасида фаол иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.

2018 йилда у “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” стипендиясининг республика босқичи ғолиби бўлди.

 КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ 

Мевали боғлар аҳолини  мева маҳсулотлари, саноатни эса хом-ашёсига бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади. Бу неъматларни табиий офат ва зараркунандалардан асраш, экологик тоза ва сифатли маҳсулотлар билан аҳолини таъминлашда  янги инновацион ғоялари билан  ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech