• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Содикова Мамлакат Умедовна

“ZAMIN MADAD TAYYORLOV SAVDO” Масъулияти чекланган жамияти директори 

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ

Мамлакат Содиқова 2008 йилдан буён “ZAMIN MADAD TAYYORLOV SAVDO” Масъулияти чекланган жамияти рахбари лавозимида фаолият кўрсатиб, келмоқда.   Корхона  кўп тармоқли бўлиб асосий фаолият тури: Қишлок хўжалик махсулотларини саралаш ва узоқ муддатда замонавий зарарсиз музлаткич камераларда сақлаш.

 ҚЎЛГА КИРИТГАН ЮТУҚЛАРИ 

   2017 йилда М.Содиқова “Йил аёли-2017” йил миллий танлови Республика босқичида     “Саноатда саодат топган йил аёли” номинациясининг ғолиби бўлган.

   2018 йилда. М.Содиқова “Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши иннавацион лойиҳаси” республика танловида “Махалий тут (Балхи)дан қуритилган майиз ва шинни (джем) ишлаб чиқариш” лойихаси билан ғолибликни қўлга киритди.

Танловдан сўнг Мамлакат Содиқова раҳбарлигида ҳалкмизнинг мавсумдан кейинги ҳўл мева ва сабзавотлари талабини қондириш мақсадида замонавий зарарсиз 400 тонна сиғимга эга бўлган шоковой саноат музлатгич камераларни ўрнатиб ишга туширди. Россия федерациясининг “Орел” ОАО компанияси билан  узум мевасини экспорт килиш учун шартномалар тузилди.

   2018 йилда. М.Содиқова “Ишбилармон аёл 2018” республика танлови ғолиби бўлди.

   2018 йилда М.Содиқова “Анор 2018” Республика танловида олий ўрин сохиби бўлди.

   2018 йил 16 июлда Туркманистон давлатида бўлиб ўтган “Туркманистон-Ўзбекистон” бизнес форумида иштирок этиб ўз махсулотлари билан фахрли ўринни эгалаган.

     КЕЛАЖАКДАГИ РЕЖАЛАРИ 

 Содиқова Мамлакат махалий тут (Балхи)дан қуритилган майиз ва шинни (джем) ишлаб чиқаришни ҳамда ҳўл мева ва сабзавотларга  мавсумдан кейин ахоли талабини қондириш бўйича олиб бораётган ишларини кенг йўлга қўйиб жахон бозорига чиқариш.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech