Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига давлат гранти ажратиш учун танлов
Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И !
ТАНЛОВ МАВЗУСИ - “Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда-марказлар)да хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш.”
Танловга тадбиркорлик субъектларининг Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади.
Битта лойиҳа учун ажратилган грант миқдори - ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда жами 60 миллион сўмгача;
Ажратилган давлат гранти ижтимоий лойиҳани амалга ошириш мақсадида марказларда ташкил этиладиган тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик ва турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун зарур бўладиган дастгоҳ, ускуна ва жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.
Ҳужжатлар 2023 йил 20 майдан 10 июнгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар, тадбиркорлик субъекти фаолиятини олиб борадиган марказлар жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари-Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари раҳбарлик қиладиган ишчи гуруҳларига топширилади.
Хужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан қуйидаги ҳавола орқали https://lex.uz/uz/docs/6277196 танишиш мумкин:
Маълумот учун телефон: (71) 202 10 61