Ishonch telefoni: 1146 Telefon: +99871 202-10-59

 

Жорий йилнинг 25 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “2023 йилнинг биринчи ярмида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, натижалар ва истиқбол режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек жорий даврда:

 Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш йўналишида:

 Эҳтиёжманд оилалардаги илмга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хotin-qizlar.uz платформаси орқали 2022 йилда тест синовлари натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 1 982 нафари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. 2023 йил учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари қошидаги комиссиялар томонидан 50 668 нафар талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Мезон талаблари асосида 38 702 нафар талабгорларга тавсиянома берилди.

 Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 507 нафар хотин-қизлар 2022 йилда олий таълим муассасаларига контракт тўлови асосида талабаликка қабул қилинди. 2023 йилда туман (шаҳар) комиссиялари томонидан 12 563 нафар талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Мезон талаблари асосида 11 993 нафар талабгорларга тавсиянома берилди.

- 14 100 нафар магистратурада ўқиётган талаба қизларнинг
153,4 млрд. сўм  контракт тўловлари тўлаб берилди.

-  ОТМларда ўқиётган 133 973  нафар талаба хотин-қизларга 7 йил муддатга  1 243,9 млрд. сўм миқдорида фоизсиз таълим кредити берилди.

Барча ҳудудларда “INNOWOMENWEEK”, “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” инновацион ҳафталиклари ўтказилди. Тадбирларга
34 минг нафардан ортиқ олима аёллар жалб этилди.

Ушбу ҳафталиклар доирасида 190 та конференция, илмий-амалий семинар, танлов ва хотин-қизларнинг инновацион ишланмаларининг кўргазмалари, 94 та семинар-тренинг, 15 та “Аёллар фестивали” ҳамда
175 та давра суҳбати ва турли тадбирлар ташкил қилинди.

Жанубий Корея давлатида ўтказилган “KIWIE – 2022” халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилган танловда Қўмита тавсияси асосида иштирок этган юртимиз олима аёллари 1 та махсус соврин (Гран-при),
6 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жорий йилда 12 нафар олима аёллар мазкур танловда иштирок этмоқда.

 11 февраль - “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан ҳафталик ўтказилди.

 “Жамиятда илм-фан, технологиялар ва инновацияларнинг барқарор ривожланишида хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги  ПҚ-300-сон қарорига асосан маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам беришни янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизими яратилди.

Хотин-қизлар фаоллари томонидан йил бошидан 414 184 та муаммо аниқланиб, шундан 399 942 та (96,6%) муаммо бартараф этилди.

 2023 йил бошидан шу кунга қадар 235 мингдан  зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Шундан 106 123 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 43 124 нафари жамоат ишига жалб этилди.

133 084 нафари касб-ҳунарга ва тадбиркорликка, шундан 60 390 нафари Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ўқитилди.

Аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 141 249 нафар аёллар 2 451,2 трлн. сўм кредит билан таъминланди.

21 810 нафар хотин-қизларга 90,6 млрд. сўм, шундан “Аёллар дафтари”да турган 16 298 нафар оғир ижтимоий вазиятдаги хотин-қизларга 70, 244 млрд. сўм субсидия ажратилди.

Республикада фаолият олиб бораётган 4 218 нафар касаначи хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.

Улар томонидан 20 218 нафар доимий, 19 813 нафар хонадонларга иш бериш орқали жами 40 091 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.


889 та маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкммлаш марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлайдиган тадбиркорлик субъектлари учун 50,0 млн. сўм миқдорида грант лойиҳаларига танлов эълон қилинди.

Танловга 20 июлдан ҳужжатлар қабул қилиш бошланди ва
20 августга қадар давом этади.

II. Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишида:

                “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳат платформаси ҳамда унинг мобил иловаси ишга туширилди.

Уларга “Аёллар ҳуқуқий ҳимояси”, “Гендер тенглик”, “Аёлларга имтиёзлар”, “Оилавий муносабатлар” ва “Оилавий зўравонлик” каби ҳуқуқий мавзуларга оид маълумотлар базаси жойлаштирилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатларни онлайн чат орқали бериш тизими йўлга қўйилди.

 “Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури” ишлаб чиқилди.

Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича 60 соатлик малака ошириш курсларининг ўқув режа-дастурлари ишлаб чиқилди, ўқув режа дастурлар асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув курслари ташкил этилди ҳамда 319 нафар раҳбар хотин-қизлар ўқитилди.

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлик салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган 25 055 нафар хотин-қизлардан захира кадрлар шакллантирилди.

Саралаб олинган 100 нафари Давлат бошқарув академиясида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида 2 ойлик ўқув курсида 2 та босқичда ўқитилди.

Зулфия номидаги давлат мукофотига давлат мукофотига номзодлар саралаш мақсадида ўтказилган танловларда 8 500 нафардан зиёд иқтидорли қизлар қатнашиб, 364 нафар талабгорларнинг фаолияти республика комиссияси томонидан  ўрганилиб, 28 нафари нуфузли мукофоти соҳибаси бўлди.

- “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотлаш бўйича комиссия томонидан 874 нафар жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ҳамда ибратли фарзанд тарбиялаётган аёлларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилди. 314 нафарига мукофот топширилди.

Ш. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш йўналишида:

1) 4-босқичда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган
1 000 680 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Ҳозирги кунда 719 697 (71,9%) нафарига ёрдам кўрсатилди.

2) 15,3 мингдан зиёдроқ, шундан 2023 йилнинг мос даврида
996 нафар хотин-қизларнинг уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, бошланғич тўловини тўлаш орқали шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, 17 461 нафарига, шундан 2023 йилнинг мос даврида 5 714 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди,  12 861 нафарининг
2023 йилнинг мос даврида 3 104 нафарининг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 42 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ички туристик саёҳатлар ташкиллаштирилди.

3) Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023 йил 6 ойида 5 413 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар жами 6,5 мрлд. сўмлик реабилитация воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, 1 168 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга жарроҳлик амалиётлари ва даволаниш харажатлари учун жами 9,2 мрлд. сўмлик маблағ йўналтирилди.

4) 14 минг нафарга яқин боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари учун давлат мактабгача таълим муассасаларига тўланадиган ота-оналик бадалидан озод этилди.

IV. Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида:

Йил бошидан профилактик ҳисобда турган 30 701 нафар хотин-қизларнинг 12 157 нафарига моддий-маънавий, ижтимоий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилди.
296 нафар мактабга бормай юрган қизлар аниқланиб, ўқишни давом эттириши учун таълим муассасаларига қайтарилди. 
Шунингдек;


- суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар  бўлими вакилларининг кафиллиги асосида 2022 йил ва 2023 йил ҳисобот даврида 67 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди.

- жиноят содир этган 466 нафар хотин-қизларнинг оилаларига “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари бириктирилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

3) Хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг килиниб, натижалари бўйича “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-829-сон Қонун билан 5 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

9 123 та маҳаллаларда, 9 846 та таълим муассасалари, 2 623 та меҳнат жамоаларида 22 минга яқин учрашувлар ташкил этилди.

4)  Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш масалаларида маҳалла фуқаролар йиғинларида 10 944 та, таълим муассасаларида 9 238 та, ташкилот ва муассасаларда 22 420 та тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

5)  Аёлларни мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш республика, ҳудудий ва намунали туманлараро 29 та марказлар томонидан 8 075 нафар, чекка ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи хотин-қизларга бу хизмат турини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган 196 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар орқали 10 776 нафар шахсларга керакли ҳуқуқий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

6) Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизлар томонидан қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган 172 та тадбирлар ўтказилди;

6 та  жазони ижро этиш ва манзил колонияларида "Сен барибир муқаддассан, аёл", “Китоб – менинг дўстим”, “Бахтли бўлиш имконияти” мавзуларида давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ташкил этилди;

- Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Республика қиз болалар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси”да тарбияланаётган қизларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.

7) Маҳаллаларда хотин-қизлар  фаоллари томонидан миграцияга чиқиб кетган 123 225 нафар хотин-қизларнинг ва уларни 26 379 нафар вояга етмаган фарзандларининг номма-ном маълумотлар базаси шакллантирилди.

- узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган хотин-қизлардан
110 806 нафарининг хонадонига бориб ўрганилди.

Ўрганишлар давомида 1 203 нафар фарзандлари тўгаракларга жалб этилиб, 4 339 нафарига васийлик белгилашда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Олиб борилган ўрганишлар давомида 6 180 нафар узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган хотин-қизларни оиласига қайтаришга эришилди.

8) 2023 йил бошидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган  18 704 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Тазйиқ ва зўравонликка мойиллиги бор шахслар билан олиб борилган индивидуал  профилактик ишлар  натижасида ўтган йилнинг мос даврига 1,5 бараварга камайди.

Натижада 7 965 та оилани яраштиришга, 9 720  та низони бартараф этишга эришилган.

V. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш йўналишида:

15 май – “Халқаро оила куни” ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танловини 3 та босқичда – сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ташкил этилди. Ўтказилган танлов натижасида ибратли оилалар сони 39 мингдан зиёдга ўсди.

Ҳар ойнинг 17 санаси “Китобхон оналар куни” тадбирлари ўтказилиши анъанага айлантирилди. 7 маротаба ўтказилган шундай тадбирларда 180 дан ортиқ китоблар тақдимоти ўтказилди. 5 мингга яқин хотин-қизлар қамраб олинди. 2 005 нафар китобхон оналар кашф этилди.


“Фаровон оила - келажак пойдевори” шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш борасида республика маҳаллаларида 72 701 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 1 млн. 900 мингдан зиёд хотин-қизлар ва оилаларнинг бошқа вакиллари қамраб олинди.

Хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданиятини тарғиб этиш, миллий либосларга меҳр уйғотиш мақсадида “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмаси билан биргаликда 53 нафар тарғиботчи-дизайнерлар тайёрланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида “Миллий либослар” марказлари очилди. Туман ва шаҳарларда 107 та “Либослар уйи” ташкил этилди.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамкорлигида жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий қадриятларни  мустаҳкамлаш мақсадида “Аёл – жамият кўзгуси” мавзусида комплекс тадбирлар ўтказиш белгиланди. Унга асосан 2023 йил 27 майдан
17 июнга қадар барча ҳудудларда 5 та йўналишда 1 134 та тадбирлар мажмуи ташкил этилди, уларда 60 472 нафар хотин-қизлар иштироки таъминланди.

 “Аёли эъзозланган юрт”, “Аёл – меҳр, садоқат ва тараққиёт тимсоли” шиори билан ташкил этилган 11 882  та маданий-маърифий тадбирлар мажмуида 1,76 млн нафардан ортиқ хотин-қизлар жалб этилди.

Маҳаллаларда “Энг ибратли оила”, “Энг китобхон оила”, аёллар ўртасида “Энг намунали уй бекаси”, “Маҳалламиз чеварлари”, “Эпчил келинчак”, “Ибратли хонадон бекаси” кўрик-танловларида 72 716 та оила ҳамда 31 731 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

                             Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати