Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-ноябрдаги “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 650-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари ўртасида грант танлови ўтказилди.
Тегишли республика комиссияси томонидан 118 та маҳаллаларда марказлар фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, энг яхши деб топилган 66 та лойиҳа учун жами 3 млрд. 186 млн.сўм давлат гранти ажратилди. Таклиф этилган лойиҳаларга мувофиқ, 1 062 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарорига асосан 30 ёшдан ошган 7 ярим миллиондан ортиқ хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, 1 млн. 680 нафари “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилди.
Уларнинг 831 133 нафарига тегишли тартибда қуйидаги ёрдамлар кўрсатилди:
1-тоифа бўйича - 424 231 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 376 327 нафари янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди.
2-тоифа бўйича - 49 545 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 40 514 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
3-тоифа бўйича - 226 727 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 171 550 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди.
Шундан, 2 451 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди.
4-тоифа бўйича - 204 523 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва
2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан 159 391 нафарига бир марталик моддий кўрсатилди. Шундан, 1 489 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди;
5-тоифа бўйича - 9 005 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг нинг 7 131 нафарига ёрдам кўрсатилган. Шундан, 680 нафари уй-жой билан таъминланди, 6 451 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди.
6-тоифа бўйича - 86 649 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёллардан 76 220 нафарига моддий ёрдамлар берилди. Шундан, 3 970 нафарига томорқадан унумли фойдаланиши учун амалий ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023 йилнинг ўтган даврида 5 413 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва болаларга 6,5 мрлд. сўмлик реабилитация воситалари олиб берилди.
Шунингдек, 2 227 нафар оғир турмуш шароитида бўлган тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ҳамда болаларга жарроҳлик амалиётлари ва даволаниш харажатлари учун жами 35 ярим млрд. сўмлик маблағ йўналтирилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
7 мартдаги ПФ–87-сонли Фармони билан хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор имконият ва имтиёзлар яратилган. Хусусан,
– давлат Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилиши ва бунга ҳар йили камида давлат бюджетидан 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.
Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 15 августда 447-сонли қарори қабул қилинган.
2023 йилнинг ўтган даврида 2022-2023 ўқув йилининг 2-ярми учун 14 110 нафар магистратурада таҳсил олган хотин-қизларнинг тўлов-шартномасига 85,1 млрд.сўм маблағ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 18 июлдаги 323-сон Қарорига мувофиқ ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизларнинг контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш тизими жорий этилган эди.
Унга кўра, 2023 йилнинг ўтган даврида 36 минг нафардан зиёд талаба хотин-қизлар учун 335,5 млрд.сўм миқдорда имтиёзли (фоизсиз) таълим кредитлари ажратилди.