Ishonch telefoni: 1146 Telefon: +99871 202-10-59

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!! 

 

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли”
танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

 

  “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” танлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2023 йил 31 июлдаги 34-сон баёни асосида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 216-банди ижроси бўйича “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида ўтказиладиган “XXI аср аёли” фестивали доирасида жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида  хотин-қизлар ўртасида ташкил қилинмоқда.

ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ

Фан ва техниканинг турли йўналишларида илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган,  ўз қобилиятини намоён этаётган иқтидорли хотин-қизларни излаб топиш, улар амалга ошираётган лойиҳаларни тарғиб қилиш, янги иқтидор қирраларини очиш, олима аёллар, докторант, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, лойиҳачи, дастурчи, шифокор, фармацевт, аграр соҳа вакилалари ва иқтисодиётнинг  бошқа соҳаларида фаолият юритаётган мутахассис хотин-қизлар ҳамда  талаба қизлар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Хотин-қизларнинг илмий тадқиқот ишлари ҳамда ихтирочилик фаолиятини қўллаб-қуватлаш, илмий, ижодий ва интелектуал салоҳиятини юксалтириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратиш ва амалиётга жорий этишларида қўллаб-қувватлаш, таълим, фан  ва ишлаб чиқариш орасидаги узвийликни ривожлантиришни тарғиб қилиш асосидаги лойиҳа ва ғоялар муаллифлари (интелектуал мулк эгалари)ни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш.

 

ТАНЛОВ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

Танлов ташкилотчилари қўйидагилардан иборат:

- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;

- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

- Фанлар академияси;

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ

Олима ва тадқиқотчи хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган
танловнинг
номинациялари:

  1. “Энг яхши ихтиро муаллифи”;
  2. “Энг яхши фойдали модел муаллифи”;
  3. “Энг яхши саноат намунаси муаллифи”;
  4. “Энг яхши селекция ютуғи муаллифи”;
  5. “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси муаллифи”;
  6. “АКТ бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи”;
  7.  “Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) муаллифи”;
  8.  “Енгил саноат ва тўқимачилик бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи”;
  9. “Тиббиёт йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи”;
  10.  “Фармацевтика йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа” муаллифи;
  11. “Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа” муаллифи;
  12. “Педагогика бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи”;
  13. “Энг яхши ижтимоий лойиҳа муаллифи”;
  14. “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи”;

 

6.2. Талаба қизлар ўртасида ўтказиладиган танловнинг номинациялари:

  1. “ Талаба қизнинг энг яхши инновацион лойиҳаси ”;
  2. “Талаба қизнинг энг яхши ихтироси”;
  3. “ Талаба қизнинг энг яхши мобил иловаси”;
  4. “ Талаба қизнинг энг яхши веб сайти ”.

 

Танловда олима, докторант ва тадқиқотчи аёллар, талаба қизлар, муҳандис, дастурчи, ўқитувчи, шифокор, фармацевт, давлат хизматчилари, аграр соҳа вакилалари ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаётган хотин-қизлар қатнашишлари мумкин. Танловда қатнашиш ниятида бўлган хотин-қизларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги   Оила ва хотин-қизлар  туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 18 сентябридан 6 октабргача  ҳафтанинг душанба – жума кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади.  

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар туман (шаҳар) бўлимига қуйидаги ҳужжатлар ва лойиҳасини топшириши лозим:

  • танловда қатнашиш ҳақидаги ариза:
  • иштирокчининг ўзи ҳақидаги ўзбек ёки рус тилларидаги объективкаси;
  • иштирокчининг паспорт нусхаси;
  • танлов иштирокчисининг маълумоти (ўрта, ўрта-махсус ёки олий ўқув  юртини тамомлагани) тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси;
  • танловда иштирок этиш учун тавсия этиладиган лойиҳа (танлов номинацияси кўрсатилган ҳолда);
  • танловда иштирок этиш учун топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган илмий ишлар рўйхати. Рўйхатга илмий мақола ва тезислар, интеллектуал мулк объектлари муҳофаза ҳужжатлари(ихтиро учун патент, фойдали модель, селекция ютуқлари, саноат намунаси, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар)ва  рационализаторлик таклифи гувоҳномаси (агар мавжуд бўлса) киритилади ҳамда   ва нусхалари илова қилинади;
  • Танловга қўйилган лойиҳага тегишли  синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, лойиҳа доирасида ишлаб чиқариладиган махсулотга тааллуқли бўлган товар белгиси, мувофиқлик сертификати нусхалари (агар мавжуд бўлса);
  • инновацион лойиҳа доирасида яратилган маҳсулотга тааллуқли бўлган диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари (агар мавжуд бўлса).

Танлов доирасида ташкил қилинадиган кўргазмада буклет, планшет, видеоролик, макет, техник ишланмалар, инновацион маҳсулотларининг намуналари ва бошқалар билан иштирок этган иштирокчиларнинг лойиҳалари қўшимча балларга эга бўлади.

Шунингдек, танловга қўйилган инновацион лойиҳага тегишли, турли ташкилотларда амалиётга татбиқ этилганлиги ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, бажарилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатлар бўлса нусхалари топширилиши лозим. Танловда хотин-қизлар ўз лойиҳаларига оид бизнес-режалар, инвестицион битимлар, техник-иқтисодий асосномалар билан ҳам иштирок этишлари мумкин.

Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, ягона папкага жамланган ҳолда тақдим этилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлаётган хотин-қизларнинг, инновацион лойиҳаси бўйича чоп этилган илмий ишлари ва олган муҳофаза ҳужжатларида ҳаммуаллифлар бўлса, интеллектуал мулк эгасидан (эгаларидан) розилик хати олишлари лозим.

Танловнинг якуний босқичи мамлакатимизнинг барча ҳудудларида
жорий йилнинг 16 - 20 октябрь кунлари ўтказилади.

Танлов бўйича саволлар бўлса, ҳудудий  Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари қошида фаолият юритаётган ташкилий қўмиталарга қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:          

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси: ............88-544-75-77;

Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ..............................88-980-46-77;

Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: .................................90-710-25-36;

Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ............................... 99-550-07-85;

Қашқадарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ......................... 91-451-50-44;

Навоий вилояти  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси:................................ 93-315-30-54;

Наманган вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ............................ 99-323-12-52;

Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ......................... 93-434-81-43;

Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ............................. 99-460-84-84;

Сурхондарё вилояти  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ...................... .93-793-07-14;

Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: .............................. 93-455-86-60;

Фарғона вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: .............................. 90-934-00-13;

Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ............................... 99-942-60-42;

Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси: ................................ 94-025-11-66. 

 

 

Танловнинг Марказий Ташкилий қўмитаси манзили: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси.Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, М.Исмоилий кўчаси 1Гуй.

Боғланиш учун телефонлар: 71-202-10-75; 99-727-84-23; 93-171-70-17.