Ishonch telefoni: 1146 Telefon: +99871 202-10-59
Yangiliklar
image-anons
2024-03-07 Yangi O‘zbekistonda butun xalqimiz qatori xotin-qizlarimiz uchun ham munosib sharoitlarni yaratib berish – eng muhim vazifamiz bo‘lib qoladi

Yangi O‘zbekistonda butun xalqimiz qatori xotin-qizlarimiz uchun ham munosib sharoitlarni yaratib berish – eng muhim vazifamiz bo‘lib qoladi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Xalqaro xotin-qizlar kuniga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi nutqidan.

259
image-anons
2024-03-05 “Mo’tabar ayol” ko’krak nishoni o’z egalariga topshirildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni bilan 2018-yilda ta’sis etilgan “Moʻtabar ayol” ko‘krak nishoni mukofot jamiyat va davlat hayotida faollik hamda tashabbuskorlik ko‘rsatgan, o‘zining samarali mehnati bilan oilaning shakllanishiga va farovonligi mustahkamlanishiga, onalik hamda bolalik muhofazasiga munosib hissa qo‘shgan, shuningdek, sog‘lom va barkamol avlodni voyaga yetkazish, ularni vatanparvarlik hamda istiqlol g‘oyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash, joylarda ma’naviy-axloqiy muhitni sog‘lomlashtirish va milliy qadriyatlarimizni keng targ‘ib etish borasida ibratli faoliyat olib borayotgan xotin-qizlarga berib kelinmoqda. Shu kunga qadar mazkur ko‘krak nishoni bilan 1451 nafar xotin-qizlar taqdirlangan edi. Bugun Oila va xotin-qizlar qo’mitasi tomonidan Davlat boshqaruvi Akademiyasida “Moʻtabar ayol” ko‘krak nishonini topshirish marosimi o‘tkazildi. Unda yurtimizning turli sohalarida faoliyat olib borayotgan o’z kasbinining fidoyi ayollari yillar davomida yurt, jamiyat ravnaqi uchun bor kuch, bilim va salohiyatini safarbar etgan haqiqiy o’zbek ayollari taqdirlanishdi. Ma’lumot uchun joriy yilda ham mazkur ko‘krak nishoni bilan taqdirlash uchun Respublika komissiyasiga 900 ga yaqin hujjatlar kelib tushdi. Komissiya a’zolari tomonidan mazkur ko‘krak nishoni bilan turli sohalarda yetakchi, matonatli, fidoyi va e’tirof nomiga munosib moʻtabar ayollardan 305 nafari taqdirlandi. Eslatib o’tamiz ko‘krak nishoni bilan mukofotlanganlarga eng kam oylik ish haqining 4 baravari miqdorida biryo‘la to‘lanadigan pul mukofoti topshiriladi. Tadbirda Oliy Majlis Senatining xotin-qizlar gender tengligi masalalari qo'mitasi raisi Malika Kadirxanova hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi oʻrinbosari Mukarram Nurmatova ishtirok etib, barcha o'zbek ayollari, onalarini yaqinlashib kelayotgan bayram bilan muborakbod etishdi.

438
image-anons
2024-03-04 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида: 1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин. 2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин. 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ–111-сон қарорига илова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар Р Ў Й Х А Т И Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси Коканова Нурсулиу Женисбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети филология йўналиши 4-босқич талабаси Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи - Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Гара гури» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси Пулатова Моҳичехра Темировна - Бухоро давлат университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти Тўхтамишова Гулнора Мэлс қизи - Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти) Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факультети иқтисодиёт йўналиши 3-босқич талабаси Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти) Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг саноат иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси (Навоий вилояти) Омонбоева Меруерт Эркин қизи - Навоий вилояти Нурота туманидаги «Қосимқажи-Меруерт» масъулияти чекланган жамияти директори Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти) Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти) Савадян Вилана Арсеновна - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи - Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири Акрамова Сарвиноз Абдувоҳид қизи - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти) Ирисқулова Камола Нормат қизи - Тошкент давлат транспорт университетининг автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Сирдарё вилояти) Эргашова Садоқат Эшмамат қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти) Суюнова Шамсиқамар Искандаровна - Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси (Тошкент вилояти) Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича спортчиси Йўлдашева Мухайёхон Алишер қизи - Фарғона политехника институтининг қурилиш факультети 4-босқич талабаси Шомуротова Зулфия Акмалжон қизи - Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Сапаева Рисолат Рустам қизи - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали хореография факультети 2-босқич талабаси Тошева Маржана Рустам қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг вокал ва чолғу ижрочилиги педагогларини тайёрлаш кафедраси ўқитувчиси Трашкова Елизавета Дмитриевна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография санъати факультети 1-босқич талабаси

197
image-anons
2024-03-04 O‘zbekiston Milliy paralimpiya qo‘mitasi hamkorligida 8 mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan “Xotin-qizlar kubogi” musobaqasi o‘tkazildi

Yurtimizda nogironligi bo‘lgan ayollar o‘rtasida Paralimpiya harakatini yanada ommalashtirish, ularni para sport turlariga keng jalb qilish maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Sport vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi, Yoshlar ishlari agentligi hamda O‘zbekiston Milliy paralimpiya qo‘mitasi hamkorligida 8 mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan “Xotin-qizlar kubogi” musobaqasi o‘tkazildi. An’anaviy tarzda tashkil etilgan turnirda mamlakatimizning turli hududlaridan kelgan 100 nafarga yaqin kar va zaif eshituvchi, tayanch harakat a’zolari shikastlangan va aravachada harakatlanuvchi hamda zaif ko‘ruvchi va ko‘zi ojiz xotin-qizlar sportning para shaxmat hamda para stol tennisi turlari bo‘yicha o‘zaro g‘oliblik uchun bahs olib borishdi Tadbirlar jarayonida Qo‘mita raisi Ozoda Parpiboyeva ishtirok etdi

148