• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ДИҚҚАТ: Август-сентябрь ойларида “Itwomenuz — хотин-қизлар инновацион ойлиги” ўтказилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги қошидаги Мирзо Улуғбек Инновация маркази, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Тошкент шахридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жорий йилнинг август — сентябрь ойларида “Itwomenuz — хотин-қизлар инновацион ойлиги” ўтказилади.

 

 

Мазкур ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад хотин-қизларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига жалб қилиш, мобиль илова, веб-сайт, дастурий маҳсулотларни яратиш, компьютер дизайнерлик фаолиятига ўқитиш ҳамда уларнинг дастурчи сифатида шаклланиб иш юритишларига кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлашдан иборатдир.

 

 

Инновацион ойлик доирасида ташкил этиладиган тадбирларга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини ошириш ва ушбу соҳада ишга жойлашишга эҳтиёжи бўлган хотин-қизларни кўпроқ жалб қилиш учун “Itwomen.wcu.uz” сайти ишлаб чиқилиб, онлайн тарзда рўйхатга олиниши йўлга қўйилган.

 

 

Хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш мақсадида Тошкент Ахборот технологиялари университетида жорий йилнинг август ойида бир ҳафта (19 — 24 август кунлари) давомида 160 нафар хотин-қиз учун ўқув-амалий машғулотлар (36 соатлик) уюштирилади.

 

 

Хотин-қизларнинг малакаси қуйидаги йўналишларда оширилади:

  • мобиль иловалар тайёрлаш;
  • веб-сайт яратиш;
  • компьютер дизайнерлик;
  • дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш.

 

Мирзо Улуғбек Инновация маркази томонидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётган корхоналарда уч ҳафта (26 август — 19 сентябрь кунлари) давомида иштирокчиларнинг корхоналардаги амалиёти ташкил қилиниб, тингловчилар стажировкадан ўтади.

 

 

Тингловчиларнинг ўқув-амалий машғулотларда эришган натижаларини аниқлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида танлов ўтказилади. Хар бир гуруҳга ўз йўналиши бўйича топшириқлар берилиб, тайёрланган лойиҳалар экспертлар кенгаши аъзолари томонидан баҳоланади ҳамда “Энг яхши мобиль илова”, “Энг яхши веб-сайт”, “Энг яхши дастурчи”, “Энг яхши дизайнер” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

 

Дастурчи хотин-қизларнинг халқаро танлов, форум, саммит ва кўргазмаларда иштирок этиши бўйича семинар-тренинглар ўтказилади.

 

 

Малака ошириш курслари ва стажировкадан муваффақиятли ўтган хотин-қизларга диплом берилиб, уларни иш билан (фриллансер) таъминлаш бўйича юмушлар амалга оширилади.

 

 

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирган хотин-қизларга кредит маблағлари ажратилади.

 

 

Ҳурматли хотин-қизлар!

Агар Сиз ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлмоқчи ва ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш истагида бўлсангиз, сизларни жорий йилнинг 19 августидан 19 сентябригача ўтказиладиган “ITWOMENUZ” хотин-қизларнинг инновацион ойлиги доирасидаги ўқув-амалий машғулотларга таклиф қиламиз.

 

 

Инновацион ойликда иштирок этмоқчи бўлганлар itwomen.wcu.uz сайтида жорий йилнинг 15 августига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

 

Агар сизда қизиқиш уйғонган ва қандайдир савол туғилган бўлса, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг (71) 202-08-58 телефон рақамига мурожаат этишингиз ёки Қўмитанинг www.wcu.uz сайтидан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech