• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

НАВОИЙ ДА ХАМ "ГИМНАСТРАДА" СПОРТ ФЕСТИВАЛИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

  Жорий йилнинг 17 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва Гимнастика федерациясининг Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида "Сиз билан биргаликда улғаямиз ва ривожланамиз!" шиори остида Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида Гимнастрада спорт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 Гимнастрада спорт фестивалининг туман-шаҳар босқичида 160 дан ортиқ жамоалардан 2,5 мингга яқин, вилоят босқичида 10 та жамоадан 150 нафар жажжи қизлар иштирок этишди. Ўтказилган Спорт фестивалининг якуний натижаларига кўра учинчи ўринни Навбаҳор тумани жамоаси, иккинчи ўринни Навоий шаҳри жамоаси ва фахрли биринчи ўринни Зарафшон шаҳри жамоаси эгаллади ҳамда ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech