• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Онлайн: "Хотин-қизлар қўмитаси ўт ўчириш ташкилоти эмас, ҳар бир хотин-қизлар қўмитаси раисининг ҳафталик ишлари алгоритми бўлиши керак".

Самарқандда “Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусига бағишланган форум иш бошлади. Унда вилоят, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

 

Форум доирасидаги семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Давлат раҳбарининг нутқида хотин-қизлар масаласига бўлган эътибор, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда олиб бориши лозим бўлган фаолияти таҳлил этилди.

 

- Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш каби муҳим вазифани амалга оширишда жамоат ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳануз тизимли ва мустаҳкам эмас, - дейди Элмира Баситханова.

 

- Ёшларни оилага тайёрлаш, эрта турмушнинг олдини олишдаги ишлар расмиятчиликка асосланиб қолинмоқда. Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотларини кучайтириш долзарб вазифалардан бири. Хўш, ушбу муаммоларнинг асосий ечими нималарда кўринади? Биринчи навбатда ҳамкор ташкилотлар билан ишни тизимли ташкил қилиш керак. Хотин-қизлар қўмитаси ҳар бир маҳаллада Анзират бувиларни топиш, улардан фойдаланиши керак. Бугун тўсатдан содир бўлган, хусусан, она боласини ўлдириб қўйгани ва бошқа муаммоларга қўмита раислари биринчи навбатда жалб этилмоқда. Улар аввало шу муаммонинг олдини олиши, ўзининг ҳафталик ишлари алгоритмини тузиб олиши керак.

 


Семинар давомида намунали маӽалла мутахассислари, оиласидаги муӽитга яхши ӽисса қўшган қайноналар, имтиёзли уйларга эга бўлган хотин-қизлар Бош вазир ўринбосари томонидан рағбатлантирилди.

 


Анжуманда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси ўринбосари Дилшода Мирзажонова Қўмитанинг маҳалла билан ҳамкорлиги хусусида, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Нормуродов ўз фикрларини билдирди. Форум давом этмоқда.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech