• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек т-н, Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида учрашувлар бўлиб ўтди

11 сентябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутасадди ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур ташкилот билан жойларда болаларга боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, оилавий аҳволини яхшилаш каби соҳаларда изчил ҳамкорлик юритади. Ушбу учрашувда вақтинчалик меҳнат қилиш учун хорижий мамлакатларга ишлаш учун кетган меҳнат муҳожирларининг юртимизда яқин қариндошлари қарамоғида қолган фарзандлари, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, эҳтиёжлари қондирилиши ҳамда ўз салоҳиятини намоён этиши учун барча шарт-шароитни яратиш борасидаги ишлар муҳокама этилди.

 

* * *

Шунингдек, худди шу куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида БМТнинг қишлоқ хўжалиги ташкилоти ходимлари, МРМ бўйича минтақалараро маслаҳатчи Валерия Рокка ва гендер масалалари бўйича катта маслаҳатчи Доно Абдураззақова билан мулоқот бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий фаоллигини ошириш, ишбилармонлик салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган амалий саъй-ҳаракатлар, айниқса, фермер аёлларнинг тадбиркорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш масалаларига қаратилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ҳозирги вақтга келиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида банд хотин-қизлар улуши 62 фоиздан ошгани, республикамизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 120 мингдан зиёдини, жумладан, 4 ярим мингдан ортиқ фермер хўжаликларини хотин-қизлар бошқараётгани бунинг ёрқин ифодасидир.

 

Мазкур учрашувда аёллар фермерлигини янада ривожлантириш, ўзбек фермер аёлларини дунёга танитиш, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш учун инновацион хизматларни жорий этиш, фермер аёллар маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишлар бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech